Европа карантин чекловларига қарши - видео

Берлинда ниқоб тақиш ва карантин чораларига қарши бўлиб ўтаётган тинч намойиш полиция билан тўқнашувга айланиб кетди. Намойишчиларни қувиш учун ҳуқуқни сақлаш органлари кўздан ёш чиқарувчи газ ва сув замбаракларидан фойдаланишга мажбур бўлишди.
Sputnik

Берлин марказида коронавирус туфайли киритилаётган чекловларга қарши намойиш бўлиб ўтди. Протест иштирокчилари Бранденбург дарвозаси ёнида тўпланишди ва намойишкорона равишда ҳимоя ниқобларидан воз кечишди. 

Дастлаб тинч ўтаётган намойиш полиция билан тўнашувга айланиб кетди. Митингчиларни қувиш учун ҳуқуқни сақлаш органлари кўзни ёшантириувчи газ ва сув замбаракларидан фойдаланишга мажбур бўлишди. Полиция 300 дан ортиқ намойишчиларни қўлга олди. 

Айтиш жоизки ана шундай намойишлар шу кунларда Европанинг кўплаб мамлакатларида бўлиб ўтмоқда. Ҳукумат томонидан киритилаётган карантин чекловларига қарши бўлганлар айниқса Франция, Испания, Италия, Чехия ва Словакияда кўп. Шу билан бир вақтда Европада коронавирусга чалинганлар сони ҳам ошиб бормоқда.