Ўзбекистонда тўққиз ой давомида 647 нафар мансабдор жиноий жавобгарликка тортилган

Жиноий жавобгарликка тортилган шахсларнинг 4 нафари республика миқёсидаги, 15 нафари вилоят миқёсидаги 626 нафар шаҳар-туман миқёсидаги амалдорлардир. Тўққиз ой давомида коррупцион жиноятлар оқибатида 200 миллиард сўмдан кўп зарар етказилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 ноя - Sputnik. 2020 йилнинг 9 ойи давомида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан 838 та коррупция ҳолатлари юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган. Шундан судларга юборилган 454та жиноят ишлари бўйича 647 та мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилган.

Ўзбеккино коррупцияга қарши мультфильм билан курашишга қарор қилди

Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги маълум қилмоқда.

2020 йилнинг 9 ойи давомида аниқланган коррупцион ҳуқуқбузарликлар содир этган мансабдор шахсларнинг энг катта қисми, яъни 261 нафар шахс (40,3%) ни ЖК нинг 167-моддаси(Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш)да кўрсатилган жиноятларни содир этган мансабдор шахслар ташкил қилган.

Шунингдек, ЖК нинг 168-моддаси(Фирибгарлик) билан 116 нафар шахс,  184-моддаси(Бюджет ва смета-штат интизомини бузиш) билан 68 нафар шахс, 210-моддаси билан 56 нафар шахс, 205-моддаси билан 24 нафар шахс, 206-моддаси билан 9 нафар шахс, 207-моддаси билан 15 нафар шахс, 209-моддаси билан 7 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилган.

Жиноий жавобгарликка тортилган мансабдор шахсларнинг 4 нафари республика миқёсидаги, 15 нафари вилоят миқёсидаги 626 нафар шаҳар-туман миқёсидаги мансабдор шахсларни ташкил қилади.

Мирзиёев коррупцияга қарши курашиш чораларини белгилаб берди

Жиноий жавобгарликка тортилган мансабдор шахслар фаолият юритган соҳалар кесими бўйича таҳлил натижалари кўра, 7 нафар ҳоким ўринбосарлари, 1 нафар прокуратура, 1 нафар Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, 13 нафар Мажбурий ижро бюроси, 1 нафар адлия, 59 нафар ИИВ ходими, 6 нафар ДСҚ ходими, 1 нафар божхона, 2 нафар Миллий гвардия, 3 нафар Мудофаа вазирлиги, 57 нафар соғлиқни сақлаш вазирлиги,  8 нафар бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, 15 нафар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, 89 нафар халқ таълими вазирлиги, 36 нафар мактабгача таълим вазирлиги, 34 нафар банк раҳбарлари, 184 нафар уставида давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг раҳбарлари жиноий жавобгарликка тортилган.  

2020 йилнинг 9 ойи давомида коррупцион жиноятлар оқибатида 200 339 388 сўмлик моддий зарар етказилган.