Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида янги КПП очилди

Айни вақтда республикалар ўртасида 20та ўтказиш пунктлари мавжуд бўлиб, уларнинг 16таси Сўғд вилоятида жойлашган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 ноя — Sputnik. Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида янги чегара ўтказиш пункти очилди.

КППга бевосита у жойлашган аҳоли яшаш пункти номи шарафига "Саджидзор" дея ном берилди. Ушбу топоним таржимада "жийдага бой жой" маъносини англатади.

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида янги КПП очилди

КПП Сўғд вилояти раҳбари Ражаббой Ахмадзод ва Тожикистон ички ишлар вазири Рамазон Раҳимзодлар томонидан тантанали равишда очилди.

Янги назорат-ўтказиш пункти қурилиш ишлари уч йил олдин Сўғд вилояти бюджети ҳисобидан бошланган.

Бу ерда барча зарур инфратузилма: казармалар, ўқув жойлари, ошхоналар, ҳарбий техника складлари мавжуд.

Таъкидлаш жоизки, иккала республика ўртасида 20 ўтказиш пунктлари мавжуд бўлиб, уларнинг 16таси Сўғд вилоятида жойлашган