Собиқ президентга кафолатлар Горбачевга жорий этилмайди

Сешанба куни бўлиб ўтган ялпи мажлисда Давлат думаси Россиянинг собиқ президентига унинг президентлик муддатидан қатъи назар, дахлсизлик берилишини назарда тутувчи қонун лойиҳасини кўриб чиқмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 ноя — Sputnik. Россиянинг собиқ президентларига бериладиган кафолатлар СССРнинг собиқ президенти Михаил Горбачёвга жорий қилинмайди, дея тушунтирди Давлат Думасининг давлат қурилиши ва қонунчилик қўмитаси раҳбари Павел Крашенинников. РИА Новости хабари асосида.

Горбачёв СССР парчаланишида ким айбдорлигини айтди

Сешанба куни бўлиб ўтган ялпи мажлисда Давлат думаси Россиянинг собиқ президентига унинг президентлик муддатидан қатъи назар, дахлсизлик берилишини назарда тутувчи қонун лойиҳасини кўриб чиқмоқда.

"Россия Федерацияси СССРнинг ҳуқуқий вориси саналади. Шу муносабат билан, мени наздимда, ҳаққоний савол туғилади. Ушбу таклиф этилаётган қонундан СССРнинг биринчи ва охирги президенти Михаил Сергеевич Горбачев фойдалана оладими? Бу қонун унга ҳам жорий қилинадими?" — дея савол берди КПРФ депутати Денис Парфенов қонун лойиҳаси муҳокамаси давомида.

"Мен шунчаки қонун лойиҳасининг номига эътиборингизни қаратмоқчиман — "Ўз ваколатларини тўхтатган Россия Федерацияси президенти кафолатлари тўғрисида". <...> Мен шунга эътибор қаратмоқчиман. Бундан келиб чиқадики, жавоб: "Йўқ, жорий этилмайди", — деди Крашенинников.