Ўзбекистонда коронавирус: 18 ноябрь асосий хабарлари

Ўзбекистонда яна 62 кишида коронавирус аниқланди, республика бўйлаб коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 70 781 нафарни ташкил қилмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 ноя — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

17 ноябрь coaт 19:00 га қадар 62 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 70 781 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг барча 62 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Соғайиш кўрсаткичи

Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 68 042 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 96 фоиз.

Айни пайтда 2 138 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ўлим ҳолатлари

Коронавирусга чалинган 1 нафар бемор вафот этди.

Ўзбекистонда жами 601 киши пандемия қурбони бўлди.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 55,6 миллиондан ошди, 1,3 миллиондан ортиқ киши вафот этди, 35,8 миллиондан ортиқ киши тузалди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (11,4 млн), Ҳиндистонда (8,9 млн), Бразилияда (5,9 млн).