Ўзбекистонликлар долларни кўпроқ харид қила бошладилар

Январдан октябргача бўлган муддатда аҳоли томонидан банкларга 3,7 миллиард доллар сотилган 3,3 миллиард доллар сотиб олинган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,7 баравар кўп демакдир.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 ноя - Sputnik. Жорий йилнинг январь-октябрь ойларида жисмоний шахслар томонидан банкларга сотилган чет эл валютаси миқдори 3,7 млрд. АҚШ долларини ташкил этиб, аввалги йилнинг мос даврига нисбатан 25 фоизга ёки 744 млн. долларга ошди. Бу ҳақда Марказий банк ахборот-хизмати маълум қилган.

ШҲТ доллардан воз кечишга жиддий киришди

Жисмоний шахслар томонидан банкларда сотиб олинган валюта ҳажми эса 3,3 млрд. долларга тенг бўлиб, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,7 баробар ошди (2019 йилнинг мос даврида – 1,2 млрд. долл.).

Бунда ушбу маблағларнинг 79 фоизи аҳоли томонидан валюта айирбошлаш шохобчалари орқали нақд кўринишда ҳамда 21 фоизи ёки 687 млн. долл. муқобил тартибда (онлайн конверсия, автоматлаштирилган айирбошлаш банкоматлари ва ҳоказо) харид қилинган.

Натижада ушбу операциялар бўйича ижобий сальдо (соф таклиф) 350 млн. долларга етди.