Якшанба куни Тошкентда "Тотал диктант - 2020" русти тилидан диктант ёзиш бўйича танлов ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Бу йил "Тотал диктант" Тошкентда 4та майдончада бўлиб ўтди, унда 155 киши иштирок этди, улардан 5 киши "аъло" баҳо олган. яна бир диктантда фақат пунктуал хато топилган.
Андрей Герасимов қаламига мансуб, ушбу танлов учун махсус ёзилган диктант мантнини Тошкентдаги Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети филиалида Ўзбекистон да хизмат кўрсатган артист Рустам Сагдуллаев ўқиган эди.
Рустам Сагдуллаев кеча Ўзбекистондаги Рус православ черкови епархиясида бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида ҳам иштирок этди. Маросимда шунингдек Тошкент ва Ўзбекистон епархияси митрополити Викентий ҳам иштирок этди.
Ғолибларга дипломлар ва таниқли публицист Фозил Ирзабековнинг китоби совға қилинди.