Сергей Ильин, Sputnik радиоси
Москва сўнгги вақтларда Африка давлатлари билан 2,5 миллиард доллардан зиёд суммага қурол етказиб бериш бўйича шартномалар имзолади. Суданнинг ўзига ҳам шу жумладан. Ушбу келишувлар, минтақадаги айрим мамлакатларда кузатилаётган беқарорликни ҳисобга олган ҳолда, кафолатланган таъминотга муҳтож.
Аммо энг асосийси - Россия тўлақонли Жаҳон океанига қайтишида. Демакки, Россия денгизчилари узоқ йўлга чиққанларида махсус келишувсиз борадиган жойлари бўлади. Айтганча, худди шу гап ҳарбий атом крейсерларига ҳам тегишли. У ерга, зарурат туғилган тақдирда, самолётлар ҳам қўниши мумкин: базада учиб-қўниш йўлаги кўзда тутилган.
Бундан ташқари, Россия ушбу мамлакат денгиз портлари ва аэропортлари орқали база ишлаши ва ҳарбий кемалар томонидан масалаларнинг тайёрланиши учун зарур бўлган ҳар қандай ускуна ва аслаҳаларни олиб кириш ва олиб чиқиш имкониятига эга бўлади.
Бу учун божлар ва бошқа тўловлар ундирилмайди. Шуни таъкидлаш жоизки, Хартум Россия базаси учун ерни текинга ажратди.
Москва ўз объектида 300 нафаргача персонал, тўрттагача кема, шу жумладан, ядро энергетика ускунали кемани жойлаштира олади.
Ўз навбатида, Судан раҳбарияти бир неча йил олдин Россия базаси Африка денгиз чегараларининг мунтазам бузилишини ҳисобга олган ҳолда, қароқчиларга, контрабандага ва қул савдосига қарши курашда ёрдам бериши мумкинлиги қайд этишган эди.
Ҳарбий экспертларнинг таъкидлашича, илгари СССРнинг хорижий ҳарбий базалари Африкада анча қулайроқ жойлашган эди.
Мисол учун, яманнинг Аденида, Сомали ва Эфиопияда, бу эса Қизил денгизга кириш ва ундан чиқишни назорат қилиш имконини берарди. Аммо, бугун турли сабабларга кўра, хусусан, сиёсий ва ҳарбий характердаги сабабларга кўра ҳам, минтақадаги ушбу стратегик жиҳатдан муҳим ва қулай нуқталарга қайтиш яқин истиқболда имконсиз кўринмоқда.
Яқинда Хитой ўз қуролли кучларини хорижий ҳудудларда жойлаштириш бўйича яқин 30 йилга мўлжалланган улкан режаларини амалга оширишга киришгани ҳам ушбу минтақанинг муҳимлигини тасдиқлайди.
Пекиннинг янги ҳарбий стратегияси эътиборни "миллий ҳудудни ҳимоя қилиш"дан "давлат чегараларидан ташқарида миллий манфаатларни ҳимоя қилиш"га йўналтиришдир. Уч йил олдин ХХР Судан сингари Шарқий Африкада жойлашган Жибути Республикасида денгиз кучлари учун биринчи хорижий материал-техник таъминот пунктини фойдаланишга топширди.