Сибирда Япониядан олиб келинган коронавирус тарқалмоқда - Попова

Россияда ҳозир асосан Европадан олиб келинган коронавирус тарқалмоқда, Сибирнинг айрим жойларида эса Япониядан олиб келинган вирус мутацияси аниқланган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 ноя - Sputnik. Бугун "COVID-19 ҳақида янги илмий маълумотлар" мавзусида бўлиб ўтган вируал симпозиумда Роспотребнадзор раҳбари Анна Попова Россиянинг Сибир ҳудудида коронавирус мутацияси аниқланганини хабар қилди. 

"Биз Сибир ҳудудида маълум ўзгаришларни аниқладик ва ушбу ҳудудда ўзига хос мутацияларга эга бўлган коронавирус шаклланаётгани ҳақида хулоса қилдик. Бу қўзғатувчини хавфлироқ, кучлироқ ёки кучсизроқ қилмайди. Биз шунчаки вирусда рўй бераётган ҳар қандай ўзгаришларни қайд қилиб бормоқдамиз", - деди Роспотребнадзор раҳбари. 

Попова айтишига кўра, вирусинг Россия ҳудудида аниқланган мутацияси эпидемиологик вазиятни ҳам ўзгартира олмайди.  

Роспотребнадзор раҳбарининг сўзларига кўра, айни дамда Россия ҳудудида асосан Ғарбий Европадан олиб келинган вирус штаммлари тарқалмоқда. Эпидемия бошида ХХРдан олиб келинган вирус штаммлари эса - деярли тарқалмаяпти.

Сибир ҳудудида эса вазият бироз бошқача. У ерда айрим жойларда Европадан олиб келинган вирус кўриниши тарқалаётган бўлса, бошқа жойларда вируснинг Японияда тарқалган мутацияси қайд этилган.