ТОШКЕНТ, 17 ноя - Sputnik. Дунё бўйича коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 55 миллиондан ортди, деб хабар қилмоқда РИА Новости Жонс Хопкин университети маълумотларига таянган ҳолда.
Университет маълумотларига кўра, Ўзбекистон вақти билан 12:54да коронавирусга чалинганлар сони дунё бўйлаб 55 033 418 нафарга етган, ушбу инфекцияни юқтиргани тасдиқланган 1 327 500 киши вафот этган.
Соғайган инсонлар сони 35,3 миллионни ташкил қилмоқда.
Ўзбекистонга 17 ноябр ҳолатига кўра, коронавирусга чалинган фуқаролар сони 70 444 нафарни ташкил этмоқда. Шулардан 67 734 нафари соғайишга муваффақ бўлган.
Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги турдаги коронавирус инфекцияси - COVID-19 тарқалишини пандемия, деб эълон қилган эди.