Ўзбекистон Қирғизистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини жўнатди

Тиббий юк таркибида - ҳимоя кийимлари ва кўзойнаклари, бир мартали ишлатиладиган ниқоб ва қўлқоплар, дори воситалари, COVID-19’ни аниқлаш тестлари, шприцлар ва капельница.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. Ўзбекистон раҳбариятининг фармойишига асосан юборилган навбатдаги гуманитар юк Қирғизистон пойтахтига етиб келди. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси ҳукумати хабар қилди.

Юкларни қабул қилиш маросимида Қирғизистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари Эльвира Сурабалдиева COVID-19га қарши кураш чоралари доирасида кўрсатилаётган ёрдам учун Ўзбекистон ҳукуматига миннатдорлик билдирди.

"Бу коронавирус инфекциясига қарши курашга қаратилган биринчи гуманитар ёрдам эмас. Шуни таъкидлашни истардимки, қийин дамда Ўзбекистон томонининг қўллаб-қувватлаши жуда ўз вақтида бўлмоқда ва бу мамлакатлар ўртасидаги чинакам қардошлик муносабатларининг далилидир", - деди Сурабалдиева.

Тиббий юк таркибида - ҳимоя кийимлари ва кўзойнаклари, бир мартали ишлатиладиган ниқоб ва қўлқоплар, дори воситалари, COVID-19’ни аниқлаш тестлари, шприцлар ва капельница.

2020 йил июл ойида Ўзбекистон Қирғизистонга гуманитар ёрдамнинг навбатдаги партиясини юборганди. Гуманитар юк - мобил кислород концентратлари ва ноинвазив сунъий нафас аппарати сарфланадиган материаллари, умумий оғирлиги саккиз тонна, ҳаво транспорти орқали етказиб берилди.