“Мен сайловларда ғалаба қозондим” – Трамп

АҚШ президенти Дональд Трамп президент сайловларида ғалаба қозонганлиги ҳақида твит ёзди. Twitter унинг хабарига "расмий манбаларга" зид деган белги қўйди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп президентлик сайловларида ғалаба қозонганлиги ҳақида твит ёзди. РИА Новости хабарига асосан.

Twitter унинг хабарига "расмий манбаларга" зид деган белги қўйди.

Аввалроқ Трамп президентлик сайловларидаги рақиби, демократ Жо Байден "сайловлар сохталаштирилганлиги сабабли ғалаба қозонганини" айтганди. Кейинчалик у сайловларда мағлубиятини тан олмаслигини айтди, унинг сўзларига кўра,  Байден фақат "ёлғончи оммавий ахборот воситалари кўз ўнгида ғолиб".

“Мен сайловларда ғалаб қозондим”, - деб ёзди президент Twitter’да.

Унинг твитида "расмий манбалар бу сайловнинг бошқа натижалари тўғрисида хабар берилган" деб белгиланган.

АҚШда президент сайлови 3 ноябр куни бўлиб ўтди. Мавжуд далилларга асосланиб, Американинг етакчи ОАВлари Демократлар партиясидан номзод Жо Байден ғалаба қозонганини эълон қилди. Кўплаб давлат етакчилари уни ғалаба билан табриклашмоқда. Шу билан бирга, Трамп сайловлар ҳали тугамаганлиги, судда ўз ғалабасини ҳимоя қилмоқчи эканлигини айтди.