Доллар тепага, евро пастга: валюталар курси

Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади. Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 12,05 сўмга кўтарилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 17 ноябрдан бошлаб янги қийматини белгилади.

Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 12,05 сўмга кўтарилиб, 10 390,93 сўм ташкил қилди.

Евро эса 27,26 сўмга пасайди ва 12 294,55 сўмни ташкил қилди.

Шунингдек, Россия рубли 0,16 сўмга кўтарилди ва 134,34 cўмни ташкил қилди.