COVID-19’дан кейин ўпкани тиклаш усуллари – иммунолог тавсияси

Россиялик мутахассис, аллерголог-иммунолог Евгения Паршина COVID-19’дан кейин ўпкани тиклаш усулларини маълум қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. Нафас олиш гимнастикаси ва махсус машқлар ёрдамида коронавирус инфекциясидан сўнг ўпканинг тикланишини тезлаштириш мумкин, деди аллерголог-иммунолог Евгения Паршина.

Унинг сўзларига кўра, машқларни кунига бир неча марта бажариш керак.

"Нафас олиш гимнастикасини ўтирган ва ётган ҳолатда бажариш мумкин. Шунингдек, машғулотлар тонусни сақлашга ёрдам беради", - деб тушунтирди Паршина "Аргументы ва факты" нашрига берган интервьюсида.

Бундан ташқари, беморлар гелиокс (юқори ҳароратгача қиздирилган гелий-кислород аралашмаси. - таҳр.) билан ингаляция қилиш мумкин, - дея хулоса қилди мутахассис.