Ўзбекистонда миграция даражаси ўтган йилгига нисбатан 6,3 %га пасайган

Шунингдек ўтган вақт мобайнида 16-30 ёшгача бўлганлар ўртасида ишсизлик даражаси - 17,1 фоиз, аёллар ўртасида ишсизлик даражаси эса - 14,7 фоиз бўлди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 ноя - Sputnik. Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги мамлакатда ишсизлик даражаси, миграция ва меҳнат ресурслари сони бўйича статистик маълумотларни тақдим этди.

Меҳнат мигрантлари космодромда ишлаш учун Россияга жўнаб кетди

Унга кўра, жорий йил январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 11,1 %ни ташкил этиб, жорий йилнинг биринчи ярим йиллигига нисбатан 2,1 %га камайган.

Шунингдек, 9 ой давомида мамлакатдаги меҳнат ресурслари сони 19 121,3 минг кишини ташкил этиб, 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 100,7 %га ёки 135,5 минг кишига ошган.

Иқтисодиёт тармоқларида банд бўлганлар сони 13 205,2 минг кишини ташкил этиб, жорий йилнинг биринчи ярим йиллигига нисбатан 3,7 фоизга (468,5 минг кишига) ошган.

2020 йилнинг январь-сентябрь ойларида расмий секторда банд аҳоли сони 5 673,8 минг кишини ташкил қилиб, жорий йилнинг январь-июнь ойларига нисбатан 1,7 фоизга ёки 92,6 минг кишига ошди.

Меҳнат мигрантлари Ўзбекистонда солиқ тўлаши ҳақидаги хабарга изоҳ берилди

Норасмий секторда банд бўлганлар сони 5 618,8 минг кишини ташкил этиб, жорий йилнинг январь-июнь ойларига нисбатан 9,9 фоиз ёки 504,2 минг кишига ортган. Бу асосан республикадан ташқарига ишлаш учун чиқадиган меҳнат мигрантларининг ички меҳнат бозорига қайтиб келиши ҳамда мавсумий ишлар қишлоқ хўжалигида банд бўлганларнинг ортиши эвазига юзага келган.  

Республикадан ташқарига ишга кетганлар сони 1 912,6 минг кишини ташкил этган, бу жорий йилнинг январь-июнь ойларига нисбатан 128,3 минг кишига ёки 6,3 фоизга камайган.

Ўтказилган тадқиқот натижалари кўра, ишга муҳтож бўлганларнинг умумий сони 1 642,5 минг кишини ташкил этди. Ишсизлик даражаси иқтисодий фаол аҳоли орасида 11,1 фоизни ташкил этганлигини кўрсатди. 16-30 ёшгача бўлганлар ўртасида ишсизлик даражаси - 17,1 фоиз, аёллар ўртасида ишсизлик даражаси эса - 14,7 фоиз бўлди.

Жорий йил январь-сентябрь ойларида республикамизда иқтисодий нофаол аҳоли 4 273,6 минг кишини ташкил этиб, жорий йилнинг биринчи ярим йиллигига нисбатан 3 фоизга ёки 130,3 минг кишига камайган.

Ўзбекистонда меҳнат мигрантларига 10 миллион сўмгача микроқарзлар берилади

2020 йилнинг январь-сентябрь ойларида туман(шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларига мурожаат қилган 910 201 нафар фуқарога хизмат кўрсатилган.

Мурожаат қилган фуқароларнинг 243 946 нафари иш билан таъминланган, 500 449 киши жамоат ишларига жалб қилинди, 25 384 нафар ишсизлар касбга ўқитилган, 45 036 нафар фуқарога ишсизлик нафақаси тайинланган, 38 002 кишига меҳнат муносабатлари бўйича консультациялар берилган.

Шунингдек, Бандликка кўмаклашиш жамғармасидан ажратиладиган субсидиялар ҳисобига 30 827 нафар оила шахсий томорқаларда,
19 174 нафар фуқаро қишлоқ хўжалиги, тикувчилик ва ҳунармандчилик кооперативларида банд қилинди, 7 383 нафар фуқаро тадбиркорликка жалб этилган.