Ўзбекистонга дам олиш кунлари Уралдан совуқ ҳаво киради

Дам олиш кунларида ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 1-3 даража совуқ, шимолий ҳудудларда эса 4-9 даража совуқ бўлади
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 ноя - Sputnik. Дам олиш кунлари - 14-15 ноябрда Ўзбекистон ҳудудига Урал районларидан совуқ ҳаво кириши кутилмоқда, деб хабар берди Ўзгидромет.

Бу йил қиш совуқ келиши кутилмоқда: мавсумга тайёргарлик бўйича қарор қабул қилинди

"14-15 ноябрь кунлари республика ҳудудига Урал районларидан совуқ ҳаво кириши кутилмоқда. 14 ноябрда Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида, 15 ноябрда Тошкент, Жиззах, Сирдарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида қисқа муддатли ёғингарчилик (ёмғир, қор), қолган ҳудудларда эса ёмғир кузатилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача етиши мумкин", - дейилади хабарда.

Дам олиш кунларида ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 1-3 даража совуқ, шимолий ҳудудларда эса 4-9 даража совуқ бўлади, кундузи эса 6-11 даража илиқ бўлади, бу ўртача меъёрлардан 5-7 даражага пастдир.

Куни кеча, 12 ноябр куни Ўзбекистонга Волгабўйи ҳудудларидан совуқ ва нам антициклон кириб келиши натижасида ҳудудларнинг катта қисмида ёмғир, тоғли ҳудудларда эса ёғингарчилик (ёмғир, қор) га сабаб бўлди.

Республика бўйлаб жойларда ёғингарчилик кучли бўлди. Фақат Ўзбекистоннинг шимоли — ғарбий туманларида об-ҳаво ёғингарчиликларсиз бўлди.

Бугун ёмғир фақат Фарғона водийси вилоятларида кечқурунга келиб Сурхондарё вилоятларида сақланиб қолади. Қолган ҳудудларда эса ёғингарчиликлар кузатилиши эҳтимолдан йироқ. Ҳаво ҳарорати 6-11 даража атрофида, ўртача меъёрлардан 5-7 даражага пастдир.