ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. Россия кучи халқ истеъдоди ва қадриятлардадир, деди мамлакат президенти Владимир Путин стратегик ташаббуслар агентлигининг "Янги давр учун кучли ғоялар" форумида.
Россия етакчисининг аниқлик киритишича, гап ўзаро ёрдамга келиш қадрияти, мамлакат тарихига бўлган ҳурмат ва ватанпарварлик ҳақида бормоқда.
Ушбу ахлоқий тамойиллар бугунги кунда таъсирчан, чинакам маданий ва маърифий ташаббусларда, кўнгиллилар ва нотижорат секторнинг ижтимоий хизматида, Улуғ Ватан уруши ҳақидаги хотирани сақлайдиган қидирув ҳаракати ишларида ўзини намоён этмоқда ", деди Путин.
Ушбу умумий қадриятлар туфайли Россия аҳолиси ўзини ягона халқ ҳис қилади, деб таъкидлади президент.
"Янги давр учун кучли ғоялар" форуми 11 ноябрда старт олган. Тадбирдан мақсад - ташаббускор одамлар ҳамжамиятини шакллантириш ва Россиянинг технологик ривожланиш стратегиясини яратишдир.