Хитой Байденни АҚШ президенти лавозимига сайлангани билан қутлади

Ўтган ҳафта Қўшма Штатларда давлат раҳбари ва вице-президент, вакиллар палатасининг барча 435 аъзоси, Сенатнинг тахминан учдан бир қисми (35 сенатор), 11 штат ва иккита ҳудуд губернаторлари ва айрим штат қонун чиқарувчи органлари учун сайловлар бўлиб ўтган эди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. Хитой Жо Байден ва Камала Харрисга уларнинг АҚШ президенти ва вице-президенти лавозимига сайлангани муносабати билан табрик йўллади, деб хабар қилди ХХР ТИВ вакили Ван Вэнбин.

Байден даврида Россияга "дўзахий" санкциялар таҳдид соладими

"АҚШдаги айни президент савловларига мамлакат ичида бўлаётган муносабат ҳамда халқаро ҳамжамият муносабатини кузатиб бормоқдамиз. Биз америка халқи танловини ҳурмат қиламиз ва жаноб Байден ҳамда Харрис хонимни табриклаймиз", - деб айтган дипломат.

Сал олдин Байденни сайловларда ғалаба қозонгани билан, Туркия етакчиси Тойиб Эрдоған ва Арманистон етакчиси Армен Саркисян, Франция президенти Эммануэль Макрон, Германия канцлери Ангела Меркел, Саудия Арабистони қироли Салмон бен Абдель Азиз Аль Сауд, Сербия президенти Александр Вучич, Исроилпрезиденти Реувен Ривлин Абу Даби меросхўр шаҳзодаси Муҳаммад бин Зайд ал Нахаён ва Япония бош вазири Ёсихиде Суга  табриклашган эди.

АҚШнинг бўлажак биринчи хоними Жилл Байден

Ўтган ҳафта Қўшма Штатларда давлат раҳбари ва вице-президент, вакиллар палатасининг барча 435 аъзоси, Сенатнинг тахминан учдан бир қисми (35 сенатор), 11 штат ва иккита ҳудуд губернаторлари ва айрим штат қонун чиқарувчи органлари учун сайловлар бўлиб ўтган эди.

Дастлабки маълумотларга кўра, Демократик партиядан номзод Жо Байден сайловчиларнинг 290 овозини олмоқда (зарур 270 овоздан), амалдаги президент Дональд Трамп эса атиги — 217 та овоз олган. Расмий натижалар эълон қилинмай туриб, уларнинг бирининг ғалабаси ҳақида гапиришга ҳали эрта.

Шунга қарамай, шанба куни Байден ўзининг давлат раҳбари лавозимига сайланганлиги ҳақида эълон қилишга улгурди. Трамп ўз навбатида сохталаштиришларга йўл қўйилгани ҳақида айтиб, ўз ғалабасини Олий судда ҳимоя қилишни режалаштирмоқда.