Доғистонда Ҳабиб ва унинг отасига бағишланган граффити пайдо бўлди

Дербент шаҳридаги уйлардан бирида Ҳабиб ва унинг отаси тасвирланган 10-метрли граффити пайдо бўлди.
Sputnik

Дербент шаҳридаги кўп қаватли уйлардан бирининг ён деворида Ҳабиб ва унинг отаси Абдулманап Нурмагомедовга бағишланган баландлиги 10-метр бўлган граффити расм пайдо бўлди. 

Эслатиб ўтамиз, Россияда хизмат кўрсатган мураббий Абдулманап Нурмагомедовга июл ойида коронавирус оқибатида вафот этган эди. 

Октябр ойининг ўртасида Абу-Дабида бўлиб ўтган жангда Ҳабиби Нурмагомедов ўз карьерасида 29-ғалабага эришган эди. Шундан ўнг Ҳабиб UFC поғонасида биринчи ўринга чиқди ва ўзининг жанговар карьерасини якунлаганини эълон қилди. 

Ҳабиб Нурмагомедов онасига берган ваъдаси туфайли ушбу қарорга келганини маълум қилди. Лекин афсонавий жангчи яқин вақт ичида мураббий сифатида ўз фаолиятини давом эттириши мумкинлигини хабар қилган.