Ўзбекистон пул ювиш индексида 141та давлат ичида 43 ўринни эгаллади

Базел давлат бошқаруви институти мутахассислари 141 мамлакатни жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида кўрилган чоралар самарадорлигини таҳлил қилдилар.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Ўзбекистон пул ювишга қарши кураш индексида 43-ўринни эгаллади. Бу ҳақда Базель давлат бошқаруви институти ҳисоботида айтилган.

Базел давлат бошқаруви институти мутахассислари 141 мамлакатни жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида кўрилган чоралар самарадорлигини таҳлил қилдилар.

Рейтингда Ўзбекистон 43-ўрин, Россия 52-ўрин, Туркия -41 ўрин, Украина 67-ўрин, Қозоғистон 73-ўринни эгаллаган.

Базел институти индекси расмий ва очиқ манбаларга, эксперт хулосаларига асосланиб, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши индекслар тўғрисидаги ҳисоботларни нашр этадиган, шунингдек, дунё бўйлаб ноқонуний молиявий оқимларни таҳлил қиладиган халқаро ташкилотдир.