Қашқадарёлик эркак рашк ўтида хотинининг “хушторига” пичоқ урди

Чойхонада ишлаётган турмуш ўртоғини қариндоши билан хиёнат қилишда гумон қилган эр қариндошини бир неча марта пичоқлади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Қашқадарё вилояти Ғузор туманида фуқарога пичоқ билан оғир тан жароҳати етказган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар қилмоқда.

Қашқадарёлик эркак рашк туфайли ўз хотинини арқон билан бўғиб ўлдирди

Ҳодиса Халқобод қишлоғидаги чойхона олдида “Labo” автомашинаси ичида содир бўлган. 34 ёшли Б.Д. қариндоши 41 ёшли Ш.А.га тегишли чойхонага бориб, шу чойхонада идиш ювувчи бўлиб ишлаётган ўзининг турмуш ўртоғи 31 ёшли Э.Т. ва унинг ишқий муносабатларига аниқлик киритмоқчи бўлган. Бу ўзаро жанжал ва ҳақорат қилишга айланиб кетган. Кейин фуқаро автомашина олд ойнаси тагида турган ошхона пичоғи билан Ш.А.нинг танасининг турли жойларига тан жароҳати етказиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Шундан сўнг жабрланувчи Ш.А.  “Labo” машинаси билан туман марказий шифохонасига бориб мурожаат қилган.

Гумон қилинувчи Б.Д. Ғузор тумани ҳудудида ушланган ва унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон ЖКнинг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.