“Хоразм шакар” заводи иш фаолиятини қайта тиклади

Завод Бразилиядан харид қилинган сифатли хом ашёдан тайёр шакар ишлаб чиқаришни тўлиқ қувват билан бошлади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Аввалроқ фаолияти тўхтатилган “Хоразм шакар” заводи 8 ноябрь куни ўз иш фаолиятини тиклаб, ишлаб чиқаришни бошлади.

Ўзбек шакарининг аччиғи: Ангрен шакар заводи нега инқироз ёқасига келиб қолди?

ЎзА хабарига кўра, “Ангрен шакар” ва “Хоразм шакар” МЧЖлар ишлаб чиқаришни тўхтатгани ва ходимлар оммавий ишсиз қолаётгани ҳақидаги хабардан сўнг ҳукумат муаммони тезкорлик билан бартараф этиш чораларини кўришни бошлаган.

“Натижада эса “Хоразм шакар” МЧЖ 8 ноябрь куни Бразилиядан харид қилинган сифатли хом-ашёдан тайёр шакар ишлаб чиқаришни тўлиқ қувват билан бошлаб юборди”, - дейилган хабарда.

Холод: Ўзбекистон учун шакар - бу иккинчи гуруч, ишлаб чиқаришни оптималлаштириш муҳим

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Ангрен шакар” ва “Хоразм шакар” заводлари йил охирига қадар деярли барча ишчиларни ишдан бўшатишни режалаштираётгани хабар қилинган эди.