ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов алабай зотли итга ўрнатилган олтин ҳайкал очилиш маросимида иштирок этди. Бу ҳақда Туркманистон давлат хабарлар агентлиги “Türkmenistan bu gün” хабар қилди.
Таъкидланишича, ушбу ҳайкални ўрнатиш давлат раҳбарининг ташаббуси билан амалга оширилган.
Ҳайкалнинг умумий баландлиги 15 метрни ташкил этади, шундан 6 метри алабайдир. Ҳайкал ҳар томондан яхши кўринади ва уни узоқдан пайқаш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ашхободда Велосипед монументи очилгани хабар қилинган эди.