Туркия “Спутник V” вакцинасини ишлаб чиқаришни ташкиллаштиришга қизиқиш билдирди

Турк томонининг ташаббуси билан Россия ва Туркия ССВ раҳбарлари Михаил Мурашко ва Фахреттин Кожанинг музокаралари бўлиб ўтди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 ноя — Sputnik. Туркия “Спутник V” вакцинасини турк фармацевтика ишлаб чиқарувчилари қувватида ишлаб чиқаришни ташкиллаштиришга қизиқиш билдирди. Бу ҳақда Россия ССВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Турк томонининг ташаббуси билан Россия ва Туркия ССВ раҳбарлари Михаил Мурашко ва Фахреттин Кожанинг музокаралари бўлиб ўтган.

“Спутник V” вакцинаси қайси хорижий давлатларда ишлаб чиқарилади

“Туркия ССВ раҳбари маҳаллий қонунчиликда кўзда тутилган токсикологик тадқиқотлар ўтказгандан кейин “Спутник V” вакцинасини турк фармацевтика ишлаб чиқарувчилари қувватида ишлаб чиқаришни ташкиллаштиришга қизиқиш билдирди”, - дейилган хабарда. Ундан РИА Новости иқтибос келтирган.

Мурашко турк ҳамкасбига сертификатланган лабораторияларда бундай тадқиқотларни ташкиллаштиришга тайёрлигини маълум қилган.

“Томонлар яқин кунларда келишувларни амалга оширишга киришишга келишиб олишди”, - дея қўшимча қилинган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Гамалея маркази ижтимоий тармоқларда “Спутник V” ҳақида маълумот беришни бошлаши хабар қилинган эди.