The Times: Лондондаги Шерлок Холмс уйи Назарбоев оиласига тегишли

“The Times” газетаси Лондондаги Бейкер стрит-221Б манзилида жойлашган Шерлок Холмс уй-музейи Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг қариндошларига тегишлилигини таъкидламоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 ноя — Sputnik. Лондондаги Бейкер стрит-221Б манзилида жойлашган Шерлок Холмс уй-музейи Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг қариндошларига тегишли. Бу ҳақда “The Times” газетаси “SourceMaterial” маълумотларига таянган ҳолда ёзмоқда.

Маълум қилинишича, Лондон шаҳрининг Бейкер кўчасидаги мулк 2015 йили Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоевнинг қизи Дарига Назарбоева ва унинг ўғли Нурали Алиевга тегишли бўлган.

Мулкнинг умумий қиймати 140 миллион фунт стерлингни ташкил этади. Газета маълумотига қараганда, кўчмас мулкнинг 90 фоизи Назарбоева ва қолган 10 фоизи унинг ўғлига тегишли бўлган.

Лондон суди Назарбоев невараси яшаётган ҳашаматли уйи билан қизиқмоқда

Шу билан бирга, ер реестрига кўра, ҳозир кўчмас мулкнинг расмий эгаси 2005 йилда сотиб олган “Farmont Baker Street Limited” компаниясидир. Ҳозир “Farmont Baker Street” БАА компаниясига тегишли.

Хабарда ёзилишича, Шерлок Холмснинг уйидан ташқари Назарбоевлар оиласи яна бир қанча бинолар ҳамда Бейкер кўчасидаги 215 ва 237-уйлар орасидаги ер майдонларига эгалик қилади.

Назарбоевлар оиласининг вакили бўлган “Mishcon de Reya” юридик фирмаси нашр маълумотларига изоҳ бермаган.

Нашр 2015 йилда “Global Witness” нодавлат ташкилоти суриштирув ўтказиб, Артур Конан Дойль ҳикояларининг бош қаҳрамонига бағишланган ушбу музей Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг марҳум куёви Роҳат Алиевга тегишли бўлганини аниқлаганини эслатган.