Ҳар қандай оғир вазиятда устахонага келаман, бирорта чиройли мусиқани қўйиб, янги расм чизишни бошлайман. Расм яхши чиққан сари кўнглим кўтарилиб бораверади, - дейди Фарғона вилояти Фарғона тумани Чимион посёлкасида истиқомат қилувчи рассом Шуҳрат Ўринбоев.
Мен барча жанрларда расм чизаман, кўпроқ фалсафий суратлар чизаман, лекин энг қийини бу портрет жанри. Чунки рассом инсоннинг ички дунёсини тушунгандагина расм ўхшайди. Бўлмаса ҳар қанча аниқ чизилса ҳам ўхшамай тураверади.
Ҳозир иккита фарзандим бор. Бири қўл бўлса бири оёқ. Иккаласи ҳам мактабда яхши ўқишади. Уларнинг келажакда ким бўлиб етишишини мен белгилаб бермайман. Ёш авлод ўзи мақсад танласа - ўшанга меҳр қўяди. Мен айтган йўналиш уларга қизиқ бўлмаслиги мумкин. Энг муҳими - ким бўлса ҳам яхши инсон, одамларга фойдаси тегадиган инсон бўлиб етишишини истайман.
Бугунги кунда Шуҳратнинг орзу ва режалари бир талай. У бир неча хорижий мамлакатларга боришни ва кўргазмалар ўтказишни режалаштирмоқда. Ўзининг Youtube каналида доимий равишда турли видеолар чиқариб туради.