АҚШ ўз қўшинларини Афғонистондан олиб чиқишни кечиктириши мумкин - Серенко

Сиёсатшунос, Россия Замонавий Афғонистонни ўрганиш маркази етакчи мутахассиси Андрей Серенко АҚШ президенти лавозимида Жо Байден Афғонистон бўйича Ғарб стратегиясига қандай тузатишлар киритиш мумкинлигини хусусида фикр билдирди.
Sputnik

АҚШда 3 ноябрда президентлик сайловлари бўлиб ўтди. Асосий рақобат амалдаги давлат раҳбари республикачи Дональд Трамп ва собиқ вице-президент, демократ Жо Байден ўртасида кечди.

7 ноябр куни Америка ОАВлари Байденнинг 538 та овоздан 290 тасини олганини, ғалаба қозониш учун 270 та овоз керак, Трампда эса 214 та овоз. Ҳозирча якуний натижалар эълон қилинмади.

Сиёсатшунос, Россия Замонавий Афғонистонни ўрганиш марказининг етакчи мутахассиси Андрей Серенко Байден томонидан Доҳада Афғонистон ҳукумати ва Толибон вакиллари ўртасида имзоланган келишувни бекор қилишига шубҳа қилмоқда, чунки муаммо шартномада эмас, балки уни амалга оширишда.

Серенконинг сўзларига кўра, ҳар бир томон, айниқса, Толибон ҳужжатни ўзича шарҳлайди. Тинчлик йўлидаги қадам бўлиши керак бўлган келишув республикада янада катта кескинликни келтириб чиқарди, деб таъкидлайди эксперт.

Байден Афғонистонга нисбатан ғарб стратегиясини сезиларли даражада ўзгартиради, деб ҳисоблайди Серенко.

"Сўнгги ойларда <...> Трамп ва унинг жамоасининг позициялари ва НАТОнинг позициялари сезиларли даражада фарқ қилди. Ўйлайманки, гап Вашингтон ва НАТОдаги янги администрация сиёсатини яна ягона бўлгани ҳақида бўлади. Менимча, бу Афғонистондаги вазиятга нисбатан Байденнинг асосий вазифаларидан бири бўлади. Бу Доҳадаги келишувга риоя қилишдан ҳам муҳимроқ", - деди сиёсатшунос Sputnik Тожикистон билан суҳбатда.

Унинг фикрига кўра, Афғонистонга нисбатан НАТОнинг Ғарб стратегиясига аҳамияти устун бўлади.

"Толибон* Афғонистондаги зўравонлик даражасини пасайтирмагунча, НАТО у ердан ўз қўшинларини олиб чиқмоқчи эмас. Бу ҳамма нарсани олиб чиқишга ваъда берган Трампнинг позициясидан фарқ қилади. Яъни америкаликлар ўз аскарларини олиб чиқишни секинлаштириши мумкин ва уни кўпроқ Альянсдаги иттифоқчилар билан келишади", - деди сиёсатшунос.

АҚШнинг Толибонга нисбатан позицияси янада қаттиқроқ бўлади, деб ўйламоқда у.

* Россияда тақиқланган террорчилик ташкилот