Самарқанд вилоятига янги прокурор тайинланди

Сирдарё вилояти прокурори лавозимида фаолият юритаётган Равшан Машарипов Самарқанд вилоятига прокурор бўлди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Равшан Машарипов Самарқанд вилояти прокурори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Машарипов 2017 йилдан буён Сирдарё вилояти прокурори лавозимида фаолият юритаётган эди.

Шу кунга қадар Самарқанд вилояти прокурори вазифасини Фарҳод Зуфаров бажариб келаётган эди.