Россия тинчликпарвар кучлари Қорабоғга жўнаб кетди - видео

Ил-76 самолётлари Россия тинчликпарвар кучлари билан Қорабоғ томон учиб кетди. Можаро зонасига шахсий таркиб, зирҳли автомашиналар ва бошқа техника етказиб берилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Ил-76 самолётлари Россия тинчликпарвар кучлари билан Қорабоғ томон учиб кетди, деб хабар қилди Мудофаа вазирлиги.

10-самолёт Уляновск-Восточний аэродромидан учиб чиқди. Можаро зонасига шахсий таркиб, транспорт воситалари, зирҳли автомашиналар ва материаллар етказиб берилади.

Тоғли Қорабоғда ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ҳақидаги келишув доирасида Россия, Озарбайжон ва Арманистон раҳбарлари тинчликпарвар кучларни жойлаштириш тўғрисида келишиб олдилар. Ҳужжат 10 ноябрга ўтар кечаси имзоланди.

Мудофаа вазирлигининг маълумотига кўра, ҳудудга 1970 нафар ҳарбий хизматчи, 90 та зирҳли машина ва 380 та бошқа техника олиб келинади. Тинчликпарвар контингентнинг асосини Марказий ҳарбий округнинг 15-алоҳида мотоўқотар бригадаси бўлинмалари ташкил қилади.

Параллел равишда Арманистон ҳудуддан ўз ҳарбийларини олиб чиқади.