Москвада коронавирус туфайли янги чекловлар жорий этилди

Москва мэри Сергей Собянин COVID-19 билан боғлиқ вазият туфайли қўшимча чекловлар жорий этилишини эълон қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Москва мэри Сергей Собянин COVID-19 билан боғлиқ вазият туфайли қўшимча чекловлар жорий этилишини эълон қилди.

Ўзбекистонда коронавирус: 9 ноябрь асосий хабарлари

- 23:00 дан 6:00 гача умумий овқатланиш (ресторан, кафе, бар) меҳмонларга хизмат кўрсатмайди. Бу маҳсулотни олиб кетиш ва етказиб беришга тааллуқли эмас.

- университет ва коллеж талабалари масофадан туриб ўқишга ўтказилмоқда. Талабаларнинг транспорт карталари вақтинча блокланади, уларга "уй режими"га риоя қилиш тавсия қилинди.

- театрлар, кинотеатрлар ва концерт залларидаги максимал сиғими 25 фоизгача қисқартирилди.

- спорт тадбирларига томошабинлар қабул қилиниши давом этади, аммо энди ташкилотчилар ҳаракатларни Москва спорт бошқармаси ва Москва Роспотребнадзор маъмурияти билан келишилиши керак.

- маданий, кўнгилочар ва маърифий тадбирларни ўтказиш вақтинча тўхтатилади. Бу ижро этувчи ҳокимият органларининг расмий тадбирларига тааллуқли эмас.

- биноларда жойлашган болалар кундузги оромгоҳлари ва болалар кўнгилочар марказларининг иши тўхтатилади. Болалар учун машғулотлар очиқ ҳавода ўтказилиши мумкин.

Чекловлар икки ой 13 ноябрдан 2021 йил 15 январгача жорий этилади.

Куни кеча, 9 ноябрь куни Москвада эпидемия вақтида кунлик касалланиш даражасининг энг юқори кўрсаткичи қайд этилди - 6897 та ҳолат. Бугун юқтирганлар сони 5902 кишига камайди, аммо расмийлар вазият янада ёмонлашиши мумкин деб ҳисобламоқда.