ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Ереван шаҳрида намойишчилар парламент спикери Арарат Мирзоянни машинадан чиқариб, калтаклашди.
Бунга мамлакат бош вазири Никол Пашиняннинг Тоғли Қорабоғдаги урушни тугатиш тўғрисидаги баёноти сабаб бўлган. Ушбу баёнотдан сўнг ҳукумат уйи ёнида норозилик намойиши бошланди, намойишчилар бинога бостириб киришди, Пашинян кабинетини ағдартўнтар қилиб, давлат рамзларини олиб кетишди.
Кейин улар парламентга кўчиб ўтдилар, у ерда спикер Арарат Мирзоянни калтакладилар. Мирзоян шифохонага олиб келиниб, жарроҳлик амалиёти ўтказилди.
Намойишчилар депутатлардан мухолифат кучлари сафига қўшилишини ва Тоғли Қорабоғ бўйича Арманистон бош вазири Никол Пашинян, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ва Россия президенти Владимир Путин имзолаган уч томонлама баёнотни бекор қилиш жараёнини бошлашни талаб қилмоқда.