Россия, Арманистон ва Озарбайжон Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш тўғрисида қўшма келишувни қабул қилди. РФ президенти айтган баёнотга кўра, 10 ноябрда Тоғли Қорабоғда ўқ отиш тўхтатилади, Озарбайжон ва Арманистон эгаллаган позицияларида тўхтайди, шунингдек, ҳарбий асирлар билан ўзаро алмашиши керак.
Айни вақтда Арманистон парламенти биноси олдида юзга яқин намойишчи тўпланган, ИИВ ходимлари бинога кириш жойини ўраб олган.
Норозилик намойиши акс этган суратлар - Sputnik жамланмасида.