Қорақалпоғистон соғлиқни сақлаш вазири ўзгарди

Ўзбекистон ССВ раҳбари буйруғи билан Мурад Қурбанов Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Мурад Қурбанов Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Қурбанов ушбу лавозимга Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан тайинланди.

Қорақалпоғистон соғлиқни сақлаш вазири ўзгарди

У бунга қадар Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қорақалпоғистон филиали директори вазифасида ишлаб келаётган эди.

Тиббиёт фанлари номзоди Мурад Қурбанов Хўжайли тумани тиббиёт бирлашмаси бош шифокори, Республика онкология диспансери бош шифокори сингари масъул лавозимларда ишлаган.