ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Навоий вилояти Зарафшон шаҳрида иккита автобус тўқнашди.
ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, йўл-транспорт ҳодисаси 8 ноябрь куни 11-кичик туман, “Жомий” масжиди чорраҳасида содир бўлган. 56 ёшли ва 25 ёшли автобус ҳайдовчилари ўзаро тўқнашиб кетган.
Тўқнашув натижасида йўловчилардан бири шилиниш енгил тан жароҳати билан шифохонага мурожаат қилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан суриштирув ишлари олиб борилиб, тўқнашув сабабларига аниқлик киритилмоқда.