ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.
Бир сутка давомида 149 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 68 879 нафарни ташкил қилмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг: 77 нафари Тошкент шаҳрида, 9 нафари Тошкент вилоятида, 5 нафари Бухоро вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Соғайиш кўрсаткичи
Бугуннинг ўзида 136 нафар бемор тузалди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 66 107 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 96 фоиз.
Айни пайтда 2 186 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Ўлим ҳолатлари
Ўзбекистонда жами 586 киши пандемия қурбони бўлди.
Янги раҳбар
Қурбанов Мурад Исмаилович Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланди.
Дунё саломатлиги
Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 50,4 миллиондан ошди, сал кам 1,3 миллион киши вафот этди, 33,0 миллиондан ортиқ киши тузалди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (9,9 млн), Ҳиндистонда (8,6 млн), Бразилияда (5,7 млн).