Минскда пианинони кўтариб югуриш бўйича мусобақа ўтказилди

Спорт тадбири 8 ноябрда нишонланадиган Халқаро пианиночилар кунига бағишланди. Бир неча забардаст йигитлар оғирлиги 250 кг бўлган пианинони кўтариб югуришди.
Sputnik

Тадбир ташкилотчиси ва мусиқа асбоблари дўкони эгаси Иван Манко Sputnik’га пойга ҳақида сўзлаб берди.

"Бу дунёдаги биринчи пианино пойгаси – интернетни кўрдик, илгари шунга ўхшаш нарса бўлмаган. Биз иккита ҳаваскор жамоани туздик: спортчилар ва мусиқачилар. Ҳамма завқ билан югурди, аммо айримларнинг мушаклари озгина жароҳатланди. Ҳаммаси - 50 кишига яқин", - деди Иван.

Пианинонинг вазни тахминан 250 кило, спортчилар 10 кишилик жамоаларга бўлинган ҳолда пианино билан 440 метрга югуришди. Масофани 3 дақиқа 52 сонияда босиб ўтган жамоа ғалаба қозонди - бу энг яхши натижа.