Европада қуёш батареяларидаги биринчи новвойхона очилди – видео

Француз Арно Крето ўзини “муҳандис новвой” деб атайди. У узоқ вақт энергетика лойиҳаларини ўрганди ва натижада пишириқ пиширишда фойдаланиладиган қуёш мосламасини яратди.
Sputnik

“NeoLoco” Европадаги қуёш энергияси асосида ишлайдиган биринчи новвойхонадир. Уни яратишга 10 йил сарфланди.

Печка қуёш нурларини қайтарувчи ойналар билан жиҳозланган. Бу энергия, ўз навбатида, духовкага йўлланади.

Шу тариқа Арно ҳафтасига 140 килограмм нон пишириб, маҳаллий дўконларга сотади.