Ҳуқуқшунос, демократ ва сиёсатчи: Жо Байденнинг АҚШ президентлиги сари босган йўли

Sputnik

АҚШда 3 ноябрь куни президент сайловлари бўлиб ўтди. Президент лавозими учун кураш амалдаги президент, республикачи Дональд Трамп ҳамда демократ Жозеф Байден ўртасида кечди. 

Американинг йирик медиалари прогнозларига кўра, Байден рақиби Трампни ортта қолдириб, сайловда ғолиб чиққан. Унинг ўзи ҳам ғалаба қозонганини маълум қилиб, ўзини Американинг янги сайланган президенти деб эълон қилди.

Трамп мағлубиятни тан олмаслигини маълум қилди. Унинг фикрига кўра, сайловлардаги овозларни ҳисоблаш ўз якунига етди деб ҳисоблаш мумкин эмас. У сайловчилар овозини ҳисоблаш юзасидан судга мурожаат қилиш ниятини тасдиқлаган. Зеро, унинг фикрига кўра, сайловлар вақтида демократлар томонидан кўплаб қонун бузилишига йўл қўйилган.

Жо Байден АҚШ президенти сайловларида номзодини бир неча бор илгари сури, президентлик сари узоқ йўлни босиб ўтди.

1 / 12
Жо Байден АҚШ президенти сайловларида номзодини бир неча марта илгари сурган.
2 / 12
Байден 30 ёшга киришидан бир неча кун олдин Делавэр штатидан сенатор этиб сайланган ва энг ёш сенаторлардан бири бўлган.
3 / 12
Байден 36 йил сенатор бўлган. 2009 йил Барак Обама президентлиги даврида вице-президент бўлган.
4 / 12
Вице-президент Жозеф Байден
5 / 12
Барак Обама ва Жозеф Байден рафиқалари билан.
6 / 12
Обама ва Байденлар
7 / 12
Хитой раиси Си Цзиньпин АҚШ вице-президенти Жо Байден билан шоколад емоқда.
8 / 12
2011 йил АҚШ вице-президенти Жо Байден Москвага ташриф буюрди ва ўша пайтлар Россия бош вазири бўлган Владимир Путин билан учрашган.
9 / 12
Россия президенти Дмитрий Медведев АҚШ вице-президенти Жо Байден билан суҳбатлашмоқда.
10 / 12
Жо Байден рафиқаси билан Умилмингтонда чиқиш қилмоқда.
11 / 12
АҚШ Демократик партиясидан номзод, собиқ АҚШ вице-президенти Жо Байден тарафдошлари билан мулоқот чоғида.
12 / 12
Жо Байден тарафдорларига мурожаат қилмоқда