Тошкентда BMW иштирокидаги ЙТҲда 10та автомобил шикастланди

ВMW бошқарувни йўқотиб 8та автомобилга шикаст етказан. Улар орасида KIA Carnival, Spark, Matiz, Cobalt, Malibu ва яна 3та Captiva бор.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 7 ноя - Sputnik. Кеча 6 ноябр куни соат 21:30 лар атрофида Тошкентнинг Юнусобод туманидаги Амир Темур кўчасида бир неча автомобил иштирокида ЙТҲ содир бўлди, деб хабар қилмоқда пойтахт ИИББ. 

Маълум бўлишича, 31 ёшли ҳайдовчи У.Р. бошқарувида бўлган Nexia-3 автомобили 18 ёшли Д.Х. бошқарувида бўлган BMW автомобили билан тўқнашган. Оқибатда BMW бошқарувни йўқотиб 8та автомобилга шикаст етказан. Улар орасида KIA Carnival, Spark, Matiz, Cobalt, Malibu ва яна 3та Captiva бор.

Тошкентда BMW иштирокидаги ЙТҲда 10та автомобил шикастланди

ЙТҲ оқибатида BMW ҳайдовчиси тан жароҳатлари оган ва тиббий ёрдам учун мурожаат қилган.

Дастлабки суриштирувларда маълум бўлишича, ЙТҲ сабабчиси Nexia-3 автомобили бўлган. У орқага қайтиб олиш вақти қарама-қарши томондан келаётган, ҳаракат устуворлигига эга бўлган BMW автомобилини ўтказиб юбормаган. ЙТҲ тафсилотлари ҳозирча ўрганилмоқда.