ТОШКЕНТ, 6 ноя — Sputnik. Тошкент шаҳар Юнусобод туманида йирик ЙТҲ натижасида вояга етмаган шахс вафот этди. Бу ҳақида Тошкент шаҳар ИИББ хабар қилди.
5 ноябрь куни соат 21.00 да Боғишамол ва Ч. Айтматов кўчалари кесишмасида “Nexia-3” (давлат рақами 01 W 388 GB) русумли автомобилни тегишли ҳужжатларсиз бошқариб борган 16 ёшли А. Б. 20 ёшли Абдулфозил А. бошқарувидаги “Spark” (давлат рақами 01 Y 739 UA) русумли автомобил билан тўқнашган. ЙТҲнинг тахминий сабаби: “Nexia-3” автомобили ҳайдовчиси светофорнинг тақиқловчи белгисига қарамай ҳаракатни давом эттирган.
Юнусободдаги мудҳиш ЙТҲда 16 ёшли бола вафот этди
© ГУВД Ташкента
“Nexia-3” автомобили ҳайдовчиси ЙТҲ оқибатида етган танадаги шикастлар туфайли воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди. ЙТҲ тафсилотларини ўрганиш ишлари давом этмоқда.