Тошкентда Миллий гвардия кийимини кийиб олган босқинчилар ушланди

Тошкент туманида 3 нафар шахс хуқуқни сақлаш органлари кийимида босқинчилик содир этиш вақти қўлган олинди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 6 ноя - Sputnik. Тошкент вилоятида "Миллий гвардия" ходимлари кийим-бошига ўхшаш кийммларни кийиб босқинчилик қилишга уринган 3 нафар шахслар қўлга олинди, деб хабар қилмоқда Тергов қўмитаси. 

Маълум бўлишича 31 октябр куни соат 22:00 да, 36 ёшли Ж.П., шериклари 36 ёшли А.И. ва 51 ёшли Б.А.,лар билан биргаликда босқинчилик содир этиш мақсадида олдиндан жиноий тил бириктириб, қора рангли мато билан юзларини яшириб, эгнига “Миллий гвардия” ҳарбий кийимини кийиб, резина таёқча ва қўл кишани ҳамда пневматик ўқ отар қурол билан қуролланган ҳолда “Matiz” автомашинасида Тошкент тумани, Тутзор маҳалласи, Нурмакор кўчасига келиб, мазкур кўча бўйлаб “Lacetti” русумли автомашинада уйига келаётган, 47 ёшли У.Р.,ни йўлини тўсган ҳолда тўхтатиб, унга ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиб, қўлларини орқа тарафга қайирган ҳолда кишанлаб, босқинчилик содир этиб, фуқаро У.Р.,га тегишли “Lacetti” русумли автомашинасининг орқа ўриндиғига ўтказиб, олиб кетмоқчи бўлган вақтида ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинган. 

Ўтказилган тинтув давомида улдарнинг ёнидан қўл кишани, резина таёқ, пневматик ўқ отар қурол, “Миллий гвардия” хизмат кийими ва ниқоблар ҳамда бир неча автомобил давлат рақамлари ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Ушбу иш юзасидан, Тошкент тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаролар Жиноят кодексининг 227-модаси 1-қисми (Ҳужжатлар, муҳрларни, давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш) ва 164-моддаси 2-қисми “а,б” банди (босқинчилик) билан жиноят иши кўзғатилган.

Жиноятчиларга нисбатан дастлабки тергов жараёнида “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган.