Кремль Путиннинг истеъфога чиқиши ҳақидаги хабарларни рад этди

Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Владимир Путиннинг истеъфога чиқиш режалари ҳақидаги хабарларни рад этди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 6 ноя — Sputnik. Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Владимир Путиннинг истеъфога чиқиш режалари ҳақидаги ёзилган хабарларни сафсата деб атади.

Баъзи Ғарб оммавий ахборот воситалари бу ҳақда хабарлар ёзишди: уларда касаллик ёки оила аъзоларининг илтимоси сабаб сифатида кўрсатилган.

"Биласизми, бу ерда изоҳ берадиган нарсанинг ўзи йўқ. <...> Президент билан ҳаммаси жойида, унинг саломатлиги жуда яхши", - деб жавоб берди Песков.

Шундан сўнг, Путин давлат раҳбари лавозимини тарк этмоқчи эмас, деб таъкидлади Песков.