Путин янги “Виктор Черномирдин” музёрарини кўздан кечирди

Россия президенти янги музёрарда Россия байроғи кўтарилиши маросимида иштирок этди. “Виктор Черномирдин” дунёдаги энг катта ва қудратли атомсиз музёрар деб тан олинган.
Sputnik

Россия президенти Владимир Путин Санкт-Петербургда янги музёрарда Россия байроғи кўтарилиши маросимида иштирок этди. Кема “Виктор Черномирдин” деб номланган ва дунёдаги энг катта ва қудратли атомсиз музёрар деб тан олинган.

Россияда дунёдаги энг қудратли музёрар қурилиши бошланди

Кема “Росморпорт” бюртмасига асосан Балтийский заводида қурилган. Унинг сув сиғими 22,3 минг тоннани ташкил этади. У тоза сувда 17 узелга яқин (кеманинг тезлик ўлчови) тезлигини оширишга ва уч метр қалинликдаги музлардан ўтишга қодир.

Музёрар кемаларни музликлардан олиб ўтиш ва шатакка олиб тортишга мўлжалланган. Илмий экспедицияларни Арктика ва Антарктикада олиб ўтиши ва  жизоҳлаши мумкин.