Ўзбекистонда коронавирус: 5 ноябрь асосий хабарлари

Сутка давомида 164 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 68 009 нафарни ташкил қилмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 5 ноя — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Роспотребнадзор коронавируснинг ғайриоддий аломатини маълум қилди

Бир сутка давомида 164 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 68 009 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг: 68 нафари Тошкент шаҳрида, 9 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Соғайиш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 142 нафар бемор тузалди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 65 254 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 96 фоиз.

Айни пайтда 2 176 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ўлим ҳолатлари

Кун давомида коронавирусга чалинган 2 нафар бемор вафот этди.

Россияда коронавирус бўйича антирекордлар янгиланди

Ўзбекистонда жами 579 киши пандемия қурбони бўлди.

Германиялик шифокорлар

Бугун Соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хаджибаев Роберт Кох институти (Германия)нинг тажрибали мутахассислари билан учрашди. Қатнашчилар ўз мамлакатларидаги пандемия шароити, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича кўрилаётган зарур чора-тадбирлар ҳақида фикр алмашди.

Делегация ташрифи 29 октябрдан 12 ноябрга қадар давом этиши режалаштирилган. Шифокорлар Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонаси, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ҳамда Самарқанд вилоятидаги ушбу соҳага ихтисослаштирилган шифохоналар, тиббий марказ ва лабораториялар фаолияти билан яқиндан танишиб, короновирусни ташхислаш, назоратга олиш, онлайн маслаҳат, консультация, семинар-тренинглар ташкил этиш ва беморларни даволашда бевосита қатнашиб, маҳаллий шифокорлар билан бирга ҳамкорликда иш олиб боришади.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 48,1 миллиондан ошди, 1,2 миллион ортиқ киши вафот этди, 31,9 миллиондан ортиқ киши тузалди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (9,5 млн), Ҳиндистонда (8,4 млн), Бразилияда (5,6 млн).