Мактабларда мажбурий “Science” фани жорий этилади

Янги фан ўз ичига атрофимиздаги олам, табиатшунослик, биология, география, кимё, физика фанларини олган. Дастлабки икки фанни ўқитиш 1 ва 2-синфлардан бошланади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 5 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда мактабларда 2021/2022-ўқув йилидан бошлаб янги мажбурий фан – табиий фанлар (Science) киритилади. 

Мактабларда “Тарбия” фани жорий этилади

Табиий фани айни вақтда ўқитилиб келинаётган 1-2-синфда атрофимиздаги олам, 3-4 синфларда табиатшунослик, юқори синфларда эса 4та алоҳида фанлар, яъни география, биология, физика (6-синфдан бошлаб), кимё (7 синфдан бошлаб) фанларини ўзида бирлаштиради.

Таъкидланишича, бу фаннинг афзалликлари ва аҳамияти шундан иборатки, фан орқали ўқувчи оламнинг яхлит, ажралмас, бир бутунлигини англайди, илмий дунёқараши шаклланади, тадқиқотчилик кўникмалари ривожланади.