Сирдарёда янги ИЭС қурилиши бошланди

ИЭС ишлаётганда табиий газнинг йиллик тежамкорлиги 2,0 миллиард куб метрни, электр энергияси ишлаб чиқариш эса 10,0 миллиард киловатт соатни ташкил қилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 4 ноя — Sputnik. Хитойнинг China Gezhouba Group Corporation (CGGC) компанияси Сирдарё вилоятида қуввати 1500 МВт бўлган янги иссиқлик электр станциясининг (ИЭС) қурилишини бошлади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар қилди.

Таъкидланишича, ҳозир қурилиш майдончасида объектни қуриш учун ер майдонини тайёрлаш ишлари бошланди. ИЭС ишлаётганда табиий газнинг йиллик тежамкорлиги 2,0 миллиард куб метрни, электр энергияси ишлаб чиқариш эса 10,0 миллиард киловатт соатни ташкил қилади.

Сирдарёда янги ИЭС қурилиши бошланди

Электр станцияси Сирдарё вилоятининг Боёвут тумани ва Ширин шаҳрида жойлашади.

Лойиҳа Япониянинг MHPS компанияси томонидан ишлаб чиқарилган бўлиб, фойдали иш коэффициенти 60 фоиздан юқори бўлган энг замонавий комбинацияланган цикллардан фойдаланишни назарда тутади.