Нидерландияда ҳайкал поездни ҳалокатдан қутқариб қолди – видео

Нидерландиянинг Спейкениссе шаҳрида “Китлар думи” ҳайкали метро поездининг сувга қулашидан сақлаб қолди.
Sputnik

Спейкениссе шаҳрида метро поезди ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида станциядаги тўсиқлардан ўтиб, каналдан 10 метр баландликда китларнинг думлари акс этган улкан ҳайкалларда туриб қолди.

Ҳайдовчи поездни бир амаллаб тарк этишга муваффақ бўлган, йўловчилар эса бу пайтда поездда бўлишмаган.

“Китлар думи» ҳайкали голланд архитектори Маартен Струйс томонидан полиэстрдан ясалган. У 2002 йилда метро станцияси йўлининг охиридаги сув ҳавзасига ўрнатилган.