Мирзиёев янги ССВ раҳбарини тайинлади

Президентнинг тегишли фармони билан Абдуҳаким Хаджибаев Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 4 ноя — Sputnik. Абдуҳаким Хаджибаев соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланди.

“Президентимизнинг тегишли фармони билан Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Хаджибаев Абдуҳаким Мўминович Соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланди”, - дейилган ССВ хабарида.

Тиббиёт фанлари доктори, профессор Абдуҳаким Хаджибаев ўз фаолиятини оддий хирургликдан бошлаб,  сўнгги йигирма йил давомида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори, Шошилинч тиббий ёрдам врачлар ассоциацияси раиси, Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари ва уч бор Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

2003 йил “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими” унвони ҳамда 2020 йил "Эл-юрт ҳурмати" ордени билан мукофотланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ  депутатлар Абдуҳаким Хаджибаев  номзодини соғлиқни сақлаш вазири лавозимига маъқуллагани хабар қилинган эди.