ТОШКЕНТ, 4 ноя — Sputnik. Ўтган тун давомида Ўзбекистонда яна 72 кишида коронавирус аниқланди. Жами беморлар сони 67 698 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилмоқда.
Янги касалланганларнинг 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 10 нафари Андижон вилоятида, 6 нафари Жиззах вилоятида, 5 нафари Қашқадарё вилоятида, 3 нафари Навоий вилоятида, 5 нафари Самарқанд вилоятида, 12 нафари Сирдарё вилоятида, 5 нафари Сурхондарё вилоятида, 5 нафари Фарғона вилоятида, 19 нафари Тошкент шаҳрида коронавирус билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги учун намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Қурбонлар сони 575 нафарга етди.
Шу пайтга қадар 64 885 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (96 фоиз) соғайган. Ҳозирда мамлакатда 2 238 нафар бемор даволанмоқда.