Алишер Шодмонов Тошкент тиббиёт академияси ректори этиб тайинланди

Собиқ ССВ раҳбари Тошкент тиббиёт академияси ректори этиб тайинланди. Шодмоновга академия мисолида миллий тиббий таълимни халқаро миқёсга кўтариш каби муҳим вазифалар юклатилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 4 ноя — Sputnik. Алишер Шодмонов Тошкент тиббиёт академияси ректори этиб тайинланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақалаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Мирзиёев янги ССВ раҳбарини тайинлади

Шодмонов ушбу лавозимга Ҳукуматнинг тегишли қарори тайинланди. Академиянинг аввалги  ректори бошқа вазифага ўтаётганлиги сабабли ўз вазифасидан озод этилди.

Алишер Шодмоновга Тошкент тиббиёт академиясини мамлакатда тиббиёт ходимларини тайёрловчи, келажакда соҳада режалаштирилган ислоҳотларга локомотив вазифасини бажарадиган ўқув юртига айлантириш, академия мисолида миллий тиббий таълимни халқаро миқёсга кўтариш каби муҳим вазифалар юклатилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Абдуҳаким Хаджибаев янги соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинлангани хабар қилинган эди.